22 йилдан бери бедарак йўқолган сирдарёлик эркак топилди
3-саҳифа
−
04 Апрель 2023
24136Сирдарё вилоятида суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эркак Россияда яшаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишча, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи аёл судга ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи бедарак йўқолгани ҳақидаги аввалги суд қарорини бекор қилишни сўраган. У ўз аризасида ва суддаги тушунтиришида болаларининг отаси билан қонуний никоҳдан ўтганини, 2000 йилда эса турмуш ўртоғи уйдан чиқиб кетгач, қайтиб келмаганини маълум қилган.
Орадан 10 йил ўтиб, 2010 йилда эркак қидирувга берилган, бироқ у топилмаган. Шу боис 2014 йилди суднинг қарорига кўра, у бедарак йўқолган деб топилган. Эндиликда эса унинг Россияда яшаётгани маълум бўлган. Бедарак йўқолган эркакнинг ўғли интернет орқали отаси билан алоқани тиклай олганини айтган. Шунинг учун аёл эри ҳақидаги аввалги суд қарори бекор қилинишини сўраган.
Таъкидланишича, аёлнинг 22 йил олдин уйидан чиқиб кетган эрининг бедарак йўқолгани ҳақидаги суд қарорини ўзгартиришдан мақсади унинг номидаги уй-жойни фарзандларига ўтказиш бўлган.