21 июнь куни Саудия Арабистонида комендантлик соати бекор қилинади
Олам
−
20 Июнь 2020
5121Саудия ҳукумати эртага, 21 июнь куни коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган комендантлик соати бекор қилинишини эълон қилди.
"Якшанба куни соат 6:00 дан (Тошкент вақти билан 8:00) қиролликнинг барча шаҳарларида ҳаракатланишга бўлган тақиқ бекор қилинади", деб хабар беради SPA агентлиги Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигидаги манбага таяниб.
Олдиндан ёпилган савдо объектларига, ниқоб тақиш ва масофани сақлаш каби қоидаларга амал қилган ҳолда қайта тиклашга рухсат берилади. Бир ерда 50 дан ортиқ кишининг тўпланишига эса рухсат берилмайди.
Шу билан бирга, мамлакат чегаралари ёпиқлигича қолади, халқаро ҳаво қатновларига ҳам рухсат берилмаган.
Қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 941 та коронавирусга чалинишнинг янги ҳолати рўйхатга олинганлигини маълум қилди. Мамлакатда жами 154 мингдан ортиқ инфекцияга чалинган бемор қайд этилган. Касалликдан 1 230 киши вафот этган.