Тошкент шаҳри ва вилоятида интернетдан фойдаланиш рекорд даражага етди
Бизнес
−
29 июл 3218 2 дақиқа
Mobiuz мобил алоқа оператори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тармоқларини ривожлантиришда давом этмоқда. Компания 400 дан ортиқ 4G LTE таянч станциясини ишга туширди.
Mobiuz Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги техник ривожланиш ҳақидаги материаллар туркумини давом эттирмоқда. Фарғона водийси, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятига оид аввалги материаллар билан pr.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Рекорд даражадаги интернет-трафик
2026 йилнинг 6 ойи давомида Mobiuz’нинг Тошкент шаҳри ва бутун Тошкент вилоятидаги абонентлари 186,6 миллион гигабайт интернет сарфлади.
Қиёслайдиган бўлсак, бу ҳажм 4К сифатидаги 26,6 миллионта фильмни онлайн томоша қилишга ёки 21 000 йил давомида узлуксиз видеоқўнғироқ қилишга етарли бўлар эди.
Бир неча йил аввал бундай кўрсаткичлар фантастикадек туюларди. Аммо йиллар ўтгани сайин абонентларнинг интернетга бўлган эҳтиёжи доимий равишда ўсиб бормоқда.
Ишончли қамровга эга жойлар кўпаймоқда
2026 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 400 дан ортиқ янги LTE таянч станцияси ишга туширилди. Пойтахтнинг Қўйлиқ, Сергели, Чилонзор, Ибн Сино, Қорасув, ТТЗ, Юнусобод, Олимпия, Қорақамиш каби мавзеларида ва ўнлаб бошқа манзилларда қамров яхшиланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Халқаро аэропорт, "Бектўпи", "Эски Жува", "Миробод Деҳқон Бозори" бозорлари, "Tashkent Index" саноат бизнес-парки, "Чилонзор" савдо маркази, "Чиғатой" савдо кўнгилочар маркази каби ижтимоий аҳамиятга молик ҳудудларда алоқа сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Модернизация натижалари
Тошкент вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 2025 йилнинг иккинчи ярмида вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида (SWAP лойиҳаси бўйича) тармоқлар тўлиқ модернизация қилинганди. Натижада уларнинг ўтказувчанлик қобилияти 90 фоизга ошди.
2026 йилнинг биринчи ярмида алоқа ва интернет сифатини янада яхшилаш ишлари давом эттирилди. Натижада жорий йилнинг олти ойи мобайнида абонентлар томонидан фойдаланилган интернет-трафик ўртача 28,5 фоизга ўсди.
Янги таянч станциялари нафақат Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида, балки Хўжакент, Хумсон, Ғазалкент, Бурчмулла, Сижжак, Белдирсой каби машҳур сайёҳлик масканларида ҳам ўрнатилди.
Ҳар бир ҳудуд – эътиборда
Абонентлар тармоқ қандай қурилаётгани ва ривожланаётганини деярли кўрмайди. Аммо улар буни ҳис қилади: видео тезроқ юкланади, суҳбатдошнинг овози тиниқроқ эшитилади, авваллари алоқа узилиб-узилиб ишлайдиган жойларда ҳам интернет барқарор бўлади.
Mobiuz техник мутахассислари томонидан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг моҳияти ҳам айнан шунда.
Live
Барчаси