2026 йилги UEFA Суперкубоги стадиони маълум бўлди
Спорт
−
12 Сентябрь 3384 1 дақиқа
Австриянинг Зальцбург шаҳридаги “Зальцбург” стадиони 2026 йилги UEFA Суперкубоги ўтказиладиган жой этиб тайинланди. Бу кеча, 11 сентябрь куни Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтган UEFA Ижроия қўмитаси йиғилишида тасдиқланди.
Суперкубок келаси йилнинг август ойида бўлиб ўтади. Унда 2025-2026 йилги мавсумда UEFA Чемпионлар Лигаси соҳиби билан UEFA Европа Лигаси ғолиблари тўқнаш келади.
2025 йилги UEFA Суперкубоги Италиянинг Удине шаҳридаги “Фриули” стадионида бўлиб ўтган эди ва якунда Франциянинг ПСЖ клуби Англянинг “Тоттенхэм” жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Суперкубокни қўлга киритганди.
“Зальцбург” стадионида бу мавсумда Европа лигасида иштирок этаётган Австриянинг “Зальцбург” жамоаси уй учрашувларини ўтказади. Улар ушбу стадионда ЕЛ доирасида “Порту”, “Ференсварос”, “Go Ahead Eagles” ва “Базел”ни қабул қилади. Шунингдек, ушбу майдон EURO 2008 да гуруҳ босқичининг учта ўйинини ўтказганди.
Эслатиб ўтамиз, ўз тарихида илк бора Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси 2025-2026 йилги UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи баҳсларида иштирок этади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь