2025 йилда дунё бўйлаб қанча журналист ҳалок бўлгани айтилди

Бу қизиқ

image

2025 йилда дунёнинг турли минтақаларида 128 нафар журналист ва оммавий ахборот воситларининг бошқа ходимлари ҳалок бўлган. Уларнинг 10 нафари аёллар. Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси (ХЖФ) хабар берди.

Аниқлаштирилишича, ушбу статистикага бахтсиз ҳодисалар оқибатида юз берган 9 та ўлим ҳолати ҳам киритилган. Таққослаш учун: 2024 йилда дунё бўйича 122 нафар журналист ҳалок бўлган, шундан 14 нафари аёллар эди.

“2024 йил билан солиштирганда кўрсаткичнинг ошгани журналистлар учун хавотир даражасининг энг юқори босқичга чиққанини англатади”, дейди ХЖФ раҳбари Энтони Белланжер.

Ташкилот расмийларнинг “ОАВ ходимларини ҳимоя қилиш борасидаги доимий муваффақиятсизлиги”ни қоралаб, 2026 йилда зўравонлик ва жазосизлик айланасига барҳам бериш учун “зудлик билан ва қатъий чоралар кўришга” чақирган.

Журналистлар ўлими бўйича статистикадаги тафовутлар

1990 йилдан бери ОАВ ходимларининг ўлими бўйича статистикани юритиб келаётган ХЖФ маълумотига кўра, шу давр мобайнида дунё бўйича жами 3173 нафар журналист ҳалок бўлган. Шунингдек, 2025 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 533 нафар журналист қамоқда сақланмоқда. Уларнинг аксарияти – 143 нафари Хитойда. Бир йил аввал бу кўрсаткич 516 нафар журналистни ташкил этган.

ХЖФ келтирган журналистлар ўлими статистикаси “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти маълумотларидан фарқ қилади. Ушбу ННТ ҳисоб-китобига кўра, 2025 йилда дунёда ўз касбий фаолиятини бажариш чоғида 67 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. UNESCO маълумотларига кўра эса бу кўрсаткич 93 нафарни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Халқаро журналистлар федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг