2025 йил энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Асосий айбдор эса Хитой 

Олам

image
Кувайтда сўнгги 70 йил ичидаги энг иссиқ ёз кузатилмоқда  north_east

Кувайтда сўнгги 70 йил ичидаги энг иссиқ ёз кузатилмоқда 

Хитойлик олимлар атмосферага энг кўп иссиқхона газларини чиқараётган шаҳарлар рўйхатини маълум қилди. Улар томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, иссиқхона газлари чиқиндиларининг ярмидан кўпи Хитойнинг ўзидан келиб чиқади. Россиянинг энг катта шаҳри ҳам асосий айбдорлар қаторига киради. 

Таъкидланишича, агар мамлакатлар тез орада чиқиндиларни камайтириш бўйича қатъий чоралар кўрмаса, 2025 йил охирига қадар 90 фоиз эҳтимол билан, дунё энг иссиқ йил бўйича яна бир рекорд ўрнатади. 

Аномал иссиқлик ҳар йили дунё бўйлаб 5 миллиондан ортиқ одамни ўлдирмоқда — қурбонлар сони ўсишда давом этмоқда. 

Қайд этилишича, Хитойнинг Сунь Ятсен университети олимлари дунёнинг 53 мамлакатидаги 167 шаҳарни иссиқхона газлари чиқиндилари миқдорини таҳлил қилган. Уларнинг аниқлашича, атиги 25 мегаполис чиқарилаётган чиқинди газларининг 52 фоизини ташкил қилган — уларнинг 22 таси Хитойда жойлашган. 

Улар орасида Ханьдань, Сучжоу, Далянь, Тяньцзинь ва Пекин бор. Бироқ, етакчи мегаполислар рўйхатига Япониянинг Токио шаҳри, Туркиянинг Истанбули ва Россия пойтахти Москва киритилган. 

Ҳозирги вақтда Хитойда мингдан ортиқ кўмир заводи фаолият юритмоқда — бу бутун дунё бўйлаб мавжуд кўмир қувватларининг ярмидан кўпини ташкил этади.  2030 йилда чиқинди газлар энг юқори даражага кўтарилиши кутилмоқда. 

Шу билан бирга таъкидланишича, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин ўтган йили БМТ Бош ассамблеясида видеоалоқа орқали 2060 йилга келиб мамлакат дунё миқёсидаги Париж келишувига биноан атмосферага углерод чиқиндиларини чиқаришни бутунлай тўхтатишини айтган. 

Олимларнинг таъкидлашича, шаҳарлар ер шарининг атиги 2 фоизини қамраб олади, аммо улар барча чиқинди газларининг 70 фоизидан ортиғини ташкил қилади. 

Аҳоли жон бошига энг катта чиқиндилар миқдори бўйича эса етакчи шаҳарлар Европа, АҚШ ва Австралиянинг мегаполислари бўлган. Хусусан, сўнгги йилларда бу соҳадаги кўрсаткичлар Рио-де-Жанейро, Куритиба, Йоханнесбург ва Венецияда кескин сакраган. Олимлар томонидан тадқиқот ўтказилган 167 та шаҳарнинг атиги 113 таси иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришни мақсад қилган. Улардан фақат 40 нафари эса мақсадига эриша олган. 

Тадқиқот муаллифлари, шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларининг иккита асосий манбасини маълум қилган: энергия ва ёқилғи сарфи, шунингдек, транспорт воситаларидан фойдаланиш. 

Олимларнинг огоҳлантиришича, тадқиқот хулосалари шаҳарлардаги чиқиндилар ҳақидаги маълумотлар ҳар хил интервалларда тақдим этилгани учун аниқ бўлмаслиги мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой чиқинди газ

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг