2024 йил Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант ҳайдаб чиқарилди

Олам

image

2024 йилда миграция қоидаларини бузганлиги учун Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбурий тарзда чиқариб юборилган. Бу ҳақда Россия Федерал ижроия хизматига (ФССП) таяниб, ТАСС хабар берди.

2024 йил декабрь ҳолатига кўра, суд қарорлари асосида Россиядан 80 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чиқариб юборилган. 2023 йил давомида эса 44,2 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 60 давлатга чиқариб юборилган. Шу каби 2022 йил 26,6 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 47 давлатга чиқарилган. Шунингдек, Россиянинг бош суд ижрочиси Дмитрий Аристов 2017-2022 йиллар орасида  Россиядан 200 мингдан ортиқ мигрантлар миграция қонунчилигини ва меҳнат фаолиятини бузганлиги сабабли чиқариб юборилганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Москва шаҳри ва вилоятидан 2024 йилда 23 минг мигрант чиқариб юборилган. Улар суд томонидан Россия Маъмурий кодексининг 18.8-моддаси (Россияга кириш ёки унда яшаш тартибини бузиш) бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган ва энди улар келгуси беш йил давомида Россияга қайтиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ноқонуний яшаётган мигрантлар 2025 йилнинг 30 апрелигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши кераклиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг