2024 йил гуманитар ходимлар учун энг ҳалокатли йил бўлди – БМТ
Олам
−
23 Ноябрь
1203Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2024 йилда ҳалок бўлган инсонпарварлик ёрдами ходимлари сони аввалги барча кўрсаткичлардан ошиб кетди ва бу йил бутун дунё бўйлаб ёрдам кўрсатувчи ходимлар учун тарихдаги энг ҳалокатли йил бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) маълумотларига кўра, жорий йилдаги 281 киши ўлимининг асосий сабаби Яқин Шарқдаги зўравонликнинг кучайишига боғлиқ. Бу рақам 2023 йилда қайд этилган 280 та ўлим бўйича олдинги рекорддан ошиб кетган.
“2024 йил дунёдаги энг қийин шароитларда ишлайдиган гуманитар хизмат ходимлари учун энг фожиали йил бўлди”, деган OCHA вакили Йенс Лерке Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Бундан ташқари, Афғонистон, Конго Демократик Республикаси, Судан, Украина, Жанубий Судан, Яман ва бошқа мамлакатларда таҳдидларнинг юқори даражаси қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлганларнинг умумий сонидан 268 нафари маҳаллий ходимлар, 13 нафари эса халқаро ходимлар бўлган. Лерке бу рақамлар гуманитар ҳамжамиятни ҳайратда қолдираётганини таъкидлаган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Исроил-ҲАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан бери ушбу 13 ойлик уруш пайтида 44 мингдан ортиқ одам, шу жумладан аёллар ва болаларнинг катта қисми ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йил ҳам бутун дунё бўйлаб ёрдам ходимлари учун энг ҳалокатли йил бўлгани хабар қилинганди. 2023 ва 2024 йилларда ўлдирилган ёрдам ходимлари сони юқори бўлган минтақалар Судан ва Жанубий Судан эди. 2024 йилнинг 7 августига келиб, БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳалок бўлган гуманитар ёрдам ходимлари сони 172 кишига етганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси