Ўзбекистонда 2023 йилдан мобил алоқа хизматларига акциз солиғи бекор қилинади
Жамият
−
11 Февраль 2021
4042Ўзбекистон уяли алоқа хизматларинига қўйилган акциз солиғи босқичма-босқич бекор қилинади. Бу ҳақда президентнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Қарорга кўра, уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоиз этиб белгиланади. 2023 йил 1 январдан эса уяли алоқа хизматларига акциз солиғи солинмайди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи миқдори 15 фоиз этиб белгиланган.
LiveБарчаси