2023 йилда Путин махфий фармонлар сони бўйича рекорд ўрнатди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин томонидан 2023 йилда имзоланган фармонларнинг ярми махфий бўлиб чиқди. Бу ҳақда ўз ҳисоб-китобларига таяниб, “Медиазона” таҳририяти хабар берди.

Нашр Путиннинг қанча фармони расмий ҳуқуқий ахборот порталида чоп этилмаганини ҳисоблаб чиқди. 2023 йилда бундай ҳужжатлар улуши 49,5 фоизни ташкил этган. Бу фармонлар эълон қилинганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, рекорд иккинчи йил кетма-кет ўрнатилди: 2022 йилда махфий фармонлар улуши 45 фоиз бўлган.

“Медиазона”нинг таъкидлашича, одатда махфий фармонлар, жумладан, ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш, колониялар ва қамоқхоналардан урушга жалб қилинган маҳкумларни афв этиш учун ишлатилади.

Украинага бостириб киришдан олдин, Россия Президенти томонидан чиқарилган энг кўп махфий фармонлар 2001 йилда, Иккинчи Чечен уруши пайтида имзоланган. Ўшанда бундай ҳужжатларнинг 47 фоизи яширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг