2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Жамият
−
24 Март 2023
25389Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2022 йил (ҳижрий 1443) йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор қабул қилди.
Унга кўра, 2023 йилги закот нисоби 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм этиб белгиланди.
Фитр садақаси қуйидагича этиб белгиланди:
• буғдойдан – 2 кг 12 000 (ўн икки минг) сўм;
• арпадан – 4 кг 20 000 (йигирма минг) сўм;
• майиздан – 2 кг 100 000 (юз минг) сўм;
• хурмодан – 4 кг 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
“Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини ва фидя миқдорини берса кифоя қилади”, дейилади хабарда.
Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгилангани айтиб ўтилган. Қайд этилишича, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
LiveБарчаси