2022 йили қайси соҳада кўпроқ коррупциявий жиноят содир этилгани айтилди
Жамият
−
30 Январь 2023
9818Тошкент шаҳрида судлар томонидан 2022 йилда энг кўп таълим соҳасида, 32 нафар шахсларнинг иши кўриб чиқилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри суди хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йилда соҳалар кесимида коррупцияга оид кўриб тамомланган ишлар бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида 16 нафар шахс, таълим соҳасида 32 нафар шахс, банк йўналиши бўйича 7 нафар шахсл жиноий жавобгарликка тортилган.
Аниқланишича, йил давомида судлар томонидан жами 161 нафар шахсга нисбатан оқлов қарорлари чиқарилган, 2321 ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.
Хусусан, 1109 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган бўлиб, жиноят оқибатида етказилган 293,4 млрд сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрни қопланган. 1759 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.
Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг кафиллиги асосида жами 114 нафар шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қонунда назарда тутилганидан кўра енгилроқ жазолар тайинланган. 206 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган. 2403 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган.
Жиноят ишларининг 4 851 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2 405 таси унча оғир бўлмаган, 4337 таси оғир ва 548 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.
Судланганларнинг 1016 нафарини (10,8%) аёллар, 246 нафарини (2,6%) вояга етмаганлар, 381 нафарини (46,9%) ёшлар, 238 нафарини (2,5%), 60 ёшдан ошган эркаклар, 106 нафарини (1,1%) чет эл фуқаролари, 8 нафарини (00,8%) тадбиркорлар ташкил этган.
LiveБарчаси