2022 йилдаги энг қиммат авторақамнинг нархи маълум бўлди
Жамият
−
05 Январь 2023
14720Ўзбекистонда 2022 йилда энг қимматга сотилган авторақам 348 миллион сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Қайд этилшича, ўтган йилда Республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақам шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5 фоизи биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи иккинчи, 8 фоизи учинчи, 11 фоизи тўртинчи, 22 фоизи бешинчи ва 46 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти 31%, Самарқанд ва Қашқадарё 8 фоиздан, Наманган, Андижон ва Сурхандарё 7 фоиздан ҳамда Хоразм 6 фоиз вилоятларида харид қилинган.
Маълумот учун, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетига, 20 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Озода Чориева
LiveБарчаси