2022 йилда сифатсиз қурилиш ишлари сабаб жами 1,5 млрд сўм “ҳавога учди”

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 9 ойи давомида йўлларни таъмирлашдаги 15 ҳолат бўйича сифатсиз бажарилган қурилиш монтаж ишлари сабаб жами 1 млрд 576 млн 675 минг сўм миқдоридаги маблағ исроф бўлди.

Бу ҳақида “Ўзйўлинспекция” бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов АОКА да ўтказилган брифингда ҳисобот бериб ўтди.

Унинг айтишича, сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларига сарфланган маблағни ҳисоботдан чиқариш юзасидан буюртмачиларга талабнома киритилган ва қурилиш ишлари уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қайта бажартирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, 2 та ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баёнмома расмийлаштирилди” дейди Дилшод Охунжонов.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясига сифатсиз йўллар ҳақида аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилдагига қараганда 45 фоизга ошган.

“Ўзйўлинспекция” бошқармасига жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаат келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврга нисбатан 45 фоизга ошган. Келиб тушган мурожаатларнинг 133 таси автомобилларнинг йўлдан фойдаланувчиларидан бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳудудий давлат инспекторлари томонидан манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилди ва натижаси билан маълум тадбирлар амалга оширилди”, деди Дилшод Охунжонов. 

Унинг айтишича, 61 та мурожаат билан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилган. Бироқ кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 5 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган. 

Шунингдек, 70 та мурожаатга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб мазкур объектларни эндиликдаги таъмирлаш дастурига киритиш юзасидан ҳокимликлар, автомобил йўлини балансда сақловчи ташкилот ҳамда тегишли секрот раҳбарларига таклифлар киритилиши айтиб ўтилди.

Қувончбек Ғайбуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг