2022 йилда қанча ўзбекистонлик Ҳаж ва Умра амалларини бажаргани айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ўтган йилда қанча фуқаро Ҳаж ва Умра амалларини бажаргани аниқ бўлди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита бўлими бошлиғи Сирожиддин Саломов хабар берди.

Қайд этилишича, республика бўйича 2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж, 61 мингдан ортиқ зиёратчи эса Умра амалларини адо этган. Шунингдек, ўтган йилдан бошлаб Умра зиёратига борувчилар сонини белгилаш бўйича квоталар олиб ташланган. Натижада республиканинг айрим ҳудудларида навбатлар ташкил қилиш жароёнлари буткул тугатилган.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 19 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлаган. Шу билан бирга 50 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 38 тасида таъмирлаш ишлари якунланган. 321 та диний идорада ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, диний зўравонлик ва бошбош-доқликка чорлайдиган ғоялар ва қарашлар тарқалишига хизмат қилувчи 4 мингдан ортиқ материалларнинг Ўзбекистонга кириб келиши олди олинган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг