2022 йилда қанча хорижлик Ўзбекистонга доимий яшаш учун келгани очиқланди

Бу қизиқ

image

2022 йил давомида Ўзбекистонга хориждан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 2,3 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

“2022 йил январь-декабрь ойларида хориждан кўчиб келганлар сони 2,3 минг кишини ташкил этди, шундан эркаклар 1,1 минг кишини, аёллар 1,2 минг кишини ташкил этди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу статистика сўнгги 5 йилда сезиларли даражада камайган, яъни 2018 йилга нисбатан 0,6 мингтага ёки 20,7 фоизга камайгани кузатилган.

Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия Федерацияси (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 35 фоиз), Қозоғистон Республикаси (32,8 фоиз), Тожикистон Республикаси (6,7 фоиз), Қирғиз Республикаси (4,8 фоиз), Туркманистон Республикаси (1,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (19,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2022 йилда қанча ўзбекистонлик хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон хорижлик кўчиб келганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made