2022 йилда истеъмолчиларга 40 млрд зарар етказилган
Жамият
−
09 Август 2022 4490 1 дақиқа
2022 йилнинг ўтган даврида 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори – 40 миллиард сўм. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Матбуот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.
Қайд этилишича, истеъмолчилар уқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шу вақтга қадар истеъмолчилардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.
“Ҳозирга қадар Агентлик саъй-ҳаракати билан истеъмолчилар фойдасига 24,5 млрд дан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда”, дейди Моҳрухсор Тоғаева.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель