2022 йилда 500 га яқин шахс вояга етмаганларга зўравонлик қилгани маълум бўлди
Жамият
−
27 Январь 2023
68412022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 нафар шахс 14 ёшга етмаган болаларнинг номусига теккан. 99 нафар шахс эса 14 ёшга тўлмаганини билиб туриб, зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни амалга оширгани юзасидан жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, 249 нафар шахс 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган.
7 нафар шахс ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилгани учун жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, 91 нафар шахс ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан бузуқ ҳаракатлар қилгани учун жазоланган.
LiveБарчаси