2021 йилда сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархлари эълон қилинди

Жамият

image
600 млн сўмлик авторақамни Аҳад Қаюм сотиб олгани ростми? north_east

600 млн сўмлик авторақамни Аҳад Қаюм сотиб олгани ростми?

Жорий йилнинг I чорагида сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар-хомашё биржаси маълум қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу даврда avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн-аукционлар орқали 139,1 миллиард сўмлик 70 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилган. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсган. 

Қайд этилганидек, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати эса 2 миллион сўмга тенг бўлган. Сотилган авторақамлар қайси белгилардан иборат экани очиқланмаган. 

Маълумот учун, 2020 йил давомида аукцион савдолари орқали 98 898 та давлат рақами белгиси, 243 миллиард 185 миллион 752 минг 610 сўмга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

901

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг