600 млн сўмлик авторақамни Аҳад Қаюм сотиб олгани ростми?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда илк бор автомобиль рақами қарийб 600 миллион сўмга сотилгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, шоир ва режиссёр Аҳад Қаюм ижтимоий тармоқларда Самарқанд ҳудудига тегишли ушбу “рекордчи” авторақамни сотиб олгани ҳақидаги даъво билан чиқди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси билан боғланди. Вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходими ушбу авторақамни сотиб олган фуқаро Аҳад Қаюм эмаслигини маълум қилди.

“Рақамни сотиб олган фуқаро – самарқандлик. Аммо, биз унга авторақам сотиб олиш учун пулни ким берганини билмаймиз. Ушбу фуқаронинг исм-фамилияси ўзининг рухсатисиз ошкор қилинмайди. Лекин у Аҳад Қаюм эмас”, дейди Самарқанд ИИБ ходими.

Маълумот учун, бугун, 4 январь куни якунланган аукцион савдосида 30 Z 777 ZZ рақами 596 525 000 сўмга сотилди. Аммо ғолиб бунга қўшимча равишда 29 993 500 сўм воситачилик йиғимини ҳам тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

6544

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг