2021 йилда метрода қанча йўловчи ташилган?

Жамият

image

2021 йил давомида Тошкент метрополитен транспортида 101 млн 758 минг 6 йўловчи ташилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишча, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида метрода 101 млн 758 минг 6 йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 мартага кўп. 

Хусусан, 2020 йилнинг январь-декабрь ойида 38 млн 814 минг 9 йўловчи ташилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида ўтган давр мобайнида метро поездларининг ҳаракат вақтида тўхтаб қолиши, манзилга етмай йўловчиларни тушуриб юбориши ёки юриб кетаётган поезд эшикларининг очилиб кетиши каби ҳолатлар рўй берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг