2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги фармон муҳокамага қўйилди
Жамият
−
14 Октябрь 2020
12961Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин:
• 2 сентябрь-пайшанба;
• 3 сентябрь-жума.
2021 йилда дам олиш куни 27 март-шанба, 22 март-душанба кунига кўчирилади.
2021 йил 2 январь-шанба, 4 сентябрь-шанба ва 22 март-душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.
Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш куни қўшилади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
LiveБарчаси