2021 йил учун алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори камайтирилади
Жамият
−
28 Декабрь 2020
77432021 йилда алкоголли маҳсулотлари чакана сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди. Келгуси йилда ставкалар нафақат минтақалар бўйича, балки йиғим тўлайдиган субъектлар бўйича ҳам табақалаштирилади.
2021 йил учун алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун йиғимнинг умумбелгиланган ставкалари қуйидагича белгиланади:
• Тошкенть шаҳрида 2020 йилги даражада сақлаб қолинади – ойига 1 200 000 сўм;
• Нукус шаҳри, вилоят марказларидаги шаҳарларда – ойлик тўлов 1 млн сўмдан 840 минг сўмгача камайтирилади (-16 фоиз);
• бошқа шаҳарларда – ойлик тўлов 800 минг сўмдан 600 минг сўмгача камайтирилади (-25 фоиз);
• бошқа аҳоли пунктларида – ойлик тўлов 600 минг сўмдан 300 минг сўмгача камайтирилади (-50 фоиз).
2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар бўлган даврда йиғим тўлашдан озод қилинган умумий овқатланиш корхоналари 2021 йилда йиғимни белгиланган миқдорлардан 50 фоизга пасайтирилган ставкалар бўйича тўлайдилар. Яъни бир ойлик тўлов Тошкент шаҳрида – 600 минг сўм, Нукус шаҳри, вилоят марказларидаги шаҳарларда– 420 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 300 минг сўм, бошқа аҳоли пунктларида – 150 минг сўм.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь