Отасига қўл кўтарган ўғил жазоланди

Local

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида фуқаро 83 ёшли отасига қўл кўтариб, унга таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётганини маълум қилганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича отасини урган фуқаро жавобгарикка тортилганини маълум қилди.

ИИББ маълумотига кўра, ҳолат 9 февраль куни юз берган. 51 ёшли М.А. саломатлиги туфайли ўзи эркин ҳаракатлана олмайдиган отаси В.А.ни туртиб, унга қўл кўтарган. Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари ва маҳала вакиллари М.А. блан суҳбат ўтказган.

Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди М.А.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топган ва унга 7 кун маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Tags

Rate Count

386

Rating

3

Rate this article

Share with your friends