2020 йилда жисмоний шахсларга сотилган валюта бир неча бараварга кўпайган
Жамият
−
14 Январь 2021
3025Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали 2020 йилда сотилган чет эл валютаси миқдори 4,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу 2019 йилдаги кўрсаткичга (3,8 млрд) қараганда 21 фоизга кўп.
Марказий банкнинг 2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир шарҳида маълум қилинишича, сотиб олиш ҳажмлари 4,1 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлган. 2019 йилда бу кўрсаткич 1,8 млрдга тенг бўлган.
Бундан ташқари, халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 6,0 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткич доирасида шаклланди.
LiveБарчаси