2020 йилда коронавирусга қарамай рекорд даражада дон ҳосили олиниши кутиляпти
Олам
−
05 Сентябрь 2020
7383БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) август ойи якунларига кўра 2020 йилда дунёда ишлаб чиқарилиши кутилаётган доннинг тахминий миқдорини камайтирди.
Прогнозлар июлга нисбатан 25 фоизга пасайтирилган. Бироқ хосил ҳажми ҳамон кўплигича қолмоқда ва йил якунида рекорд ўрнатилиши мумкин.
Янги тахминларга кўра, 2 млрд 765 млн тонна дон етиштирилади. Бу ўтган йилигига нисбатан 58 млн тоннага кўп.
Тахминларнинг пасайтирилишига АҚШда дон экилган майдонлар кутилганидан кам экани сабаб бўлди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Украинада ҳам прогнозлар пасайтирилди. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлди.
Дунёда бу йил 760,1 млн тонна буғдой етиштирилиши кутиляпти.