2020 йилда Хитойда туғилиш даражаси “қулади” 

Олам

image

2020 йилда Хитойда туғилиш даражаси ўтган йилларга нисбатан 30 фоизга камайган. Бу ҳақда ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берилган.  

"2020 йилда жамоат хавфсизлиги органлари томонидан доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтган янги туғилган чақалоқларнинг сони 10 миллион 35 минг кишини ташкил қилди, шундан 5,29 миллиони ёки 52,7 фоизини ўғил болалар, 4,74 миллиони ёки 47,3 фоизини қизлар ташкил этади", дейилган вазирлик ҳисоботида. 

Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, Хитойда 2019 йилда 14,65 миллион, 2018 йилда 15,23 миллион, 2017 йилда 17,23 миллион ва 2016 йилда 17,86 миллион бола туғилган. 2020 йилда янги туғилган чақалоқлар 30 фоизга кам бўлган. 

Маълумот ўрнида, Хитой 1979 йилдан 2016 йилгача "бир оила - бир фарзанд" сиёсатини олиб борди. 

Унинг салбий оқибатларидан бири меҳнатга лаёқатли аҳолининг қисқариши эди. Ҳозирда мамлакатдаги ҳар қандай оила икки нафаргача фарзандли бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг