2019 йил бошидан буён қанча корхона ва ташкилот янги ташкил этилгани очиқланди
Жамият
−
12 Октябрь 2019
3065Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга бўлган эътибор йил сайин ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган хабарга кўра, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 75,6 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,8 мингтага кўпдир.
Рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72,8 мингта (22,0 фоиз)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 404,0 мингтани ташкил этган.
2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 404,0 мингтага етиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,0 фоизга ўсган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича 24,8 фоиз савдо, 17,7 фоиз саноат, 9,2 фоиз қурилиш, 7,5 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 6,4 фоиз яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 3,9 фоиз ташиш ва сақлаш, 2,0 фоиз ахборот ва алоқа, 1,9 фоиз соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 26,6 фоиз бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар бўйича рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (84 минг 72 та), Тошкент (42 минг 283 та), Фарғона (35 минг 69 та), Андижон (32 минг 551 та) ва Самарқанд (32 минг 104 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12минг 941 та), Навоий (16 минг 37 та) ҳамда Жиззах (17 минг 651 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 386,0 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 69,3 мингтага (21,9 фоиз) ўсган. Ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Тошкент шаҳри (80 минг 969 та), Тошкент (36 минг 842 та), Фарғона (34 минг 615 та), Андижон (31минг 221 та) ва Самарқанд (30 минг 466 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (12 минг 189 та), Навоий (15 минг 693 та) ҳамда Жиззах (16 минг 863 та) вилоятларида корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.
2019 йил январь-сентябрь ойларида 75 минг 635 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мартага кўпдир.
Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (15 минг 22 та), Тошкент (7 минг 421 та), Самарқанд (6 минг 497 та), Фарғона (6 минг 3 та), Бухоро (5 минг 279 та), Навоий (5минг 226 та), Андижон (4 минг 745 та), Наманган (4 минг 641 та) ва Қашқадарё (4543 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Аксинча, Сирдарё (2 134 та), Жиззах (3 минг 125 та), Сурхондарё (3 минг 757 та), Хоразм (4 минг 98 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (3 минг 144 та) корхона ва ташкилотларни ташкил этиш кўрсаткичи паст даражани акс эттирган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида, энг кўпи савдо (27 минг 991 та), саноат (15 минг 841 та), қурилиш (7 минг 288 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (5 минг 472 та), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (1 минг 64 та), ахборот ва алоқа (1минг 298 та), ташиш ва сақлаш (2 минг 412 та) ҳамда бошқа фаолият турлари (8 минг 858 та) ҳиссасига тўғри келади.
2019 йил 1 октябрь ҳолатига 325,3 мингта тижорат шаклидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 83,3 мингта, оилавий корхоналар - 24,1 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар - 211,0 мингта ва бошқалар 6,9 мингтани ташкил этган.
2019 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 9 минг 732 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 минг 772 тага ёки 39,8 фоизга ўсган.
Ушбу корхоналарнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳиссаларига тўғри келади.
Бу корхона ва ташкилотларнинг энг юқориси Тошкент шаҳри (5минг 778 та), Тошкент (1 минг 66 та), Самарқанд (500 та), Фарғона (387 та), Сурхондарё (307 та), Андижон (286 та), Бухоро (251 та) ва Наманган (205 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Нисбатан камлари Хоразм (124 та), Сирдарё (146 та), Қашқадарё (178 та), Жиззах (179 та), Навоий (182 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (143 та) тўғри келади.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 4минг 891 таси қўшма корхоналар, 4 минг 841 таси эса хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келади.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 2 минг 511 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 852 тага кўпайган.
Ҳудудлар кесимида, хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар (1 минг 350 та ёки жамидаги улуши 53,8 фоиз), Тошкент вилояти (224 та ёки 8,9 фоиз) ва Сурхондарё вилоятлари (133 та ёки 5,3 фоиз) ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам хорижий капитал иштирокидаги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси (28 та ёки 1,1 фоиз), Сирдарё вилояти (39 та ёки 1,6 фоиз) ва Хоразм вилояти (52 та ёки 2,1 фоиз) ҳиссаларига тўғри келади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь