20 йилдан сўнг “Ньюкасл” Европанинг асосий футбол турнирига йўлланма олди
Спорт
−
23 Май 2023 5904 1 дақиқа
“Ньюкасл” сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Европа Чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди.
Англиялик мутахассис Эдди Хоу мураббийлигидаги жамоа Англия чемпионатининг 37-турида “Лестер” билан дуранг ўйнади (0:0).
“Магпийлар” бу мавсум АПЛда 70 очко тўплади ва 4-ўриндан пастга тушмади. “Манчестер Юнайтед” 36 ўйиндан сўнг 69 очкога, “Ливерпуль” эса 37 ўйиндан кейин 66 очкога эга.
“Ньюкасл” 2002/2003 йилги мавсумдан бери илк бор Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
2003/2004 йилги мавсумда “Ньюкасл” ЕЧЛнинг 3-саралаш босқичида ўйнаб, гуруҳ босқичига чиқа олмаганди. Ўша мавсумда клуб UEFA кубогининг ярим финалига чиққан.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь