20 ёшли йигит савдо мажмуасида қотилликка қўл урди
Жамият
−
16 Октябрь 2019
7930Кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
15 октябрь соат 10:00ларда Марғилон шаҳар марказида жойлашган “Ойгул” савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
С.Т. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.