20 ёшли йигит савдо мажмуасида қотилликка қўл урди

Local

image

Кеча, 15 октябрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.

15 октябрь соат 10:00ларда Марғилон шаҳар марказида жойлашган “Ойгул” савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва унинг 3 нафар қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан Х.М.ни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

С.Т. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

146

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends