20 та “қўл”ли янги мавжудот кашф этилди (фото)
Бу қизиқ
−
15 Август 2023
8247Антарктида қирғоқлари яқинида тадқиқот ўтказаётган олимлар янги денгиз ости жонзотини қўлга олди. Бу ҳақда “Archyde” нашри маълум қилди.
Ноодатий ҳайвоннинг 20 та “қўли” ва ўзига хос танаси мавжуд бўлиб, шакли бироз қулупнайга ўхшайди. Шу сабабли ҳам у “қулупнай шаклига эга мавжудот” деб номланди.
Тадқиқотчилар ўтказган экспедициясининг мақсади “сирли” денгиз ҳайвонларини овлаш эди. Уларнинг сўзларига кўра, янги мавжудот денгиз юлдузлари каби бошқа умуртқасиз океан ҳайвонларига ўхшаса-да, сузиш пайтида “қанотлари”нинг катта ўлчами ва ўзгача кўриниши билан ажралиб туради. Мавжудот океан сатҳидан 6500 фут чуқурликдаги ҳар қандай жойда яшаши мумкин.
Унинг аҳамиятли жиҳати шундаки, шу вақтга қадар кўпи билан 10 та “қўл”га эга бўлган жонзотлар аниқланганди. Бу фанга маълум 20 та “қўл”ли биринчи ва ягона сув ҳайвони ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Мексика миллий антропология ва тарих институти мутахассислари Мехико шаҳрининг Санта-Люсия муниципалитетидаги “Фелипе Ангелес” халқаро аэропорт қурилиш майдонида 8-12 минг йиллик тошга айланган фламинго тухумини топди.
LiveБарчаси