2 ёшгача болага нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Жамият

image

2 ёшгача бола парвариши учун бериладиган нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар топшириш керак? Бу саволга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги штабида бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоб қайтарди.

Севара Ўринбоеванинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка кўра бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақа олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:

– белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

– болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

– асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

– агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳшига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.

Аввалроқ, давлат боғчалари қачон очилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

болага нафақа

Баҳолаганлар

672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар