2 млрд долларлик сирли биткоин ҳамёни 14 йил деганда “жонланди”
Олам
−
05 Июль 2025 8151 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари эгаси номаълум бўлган иккита сирли криптовалюта ҳамёни 14 йиллик сукутдан сўнг яна фаоллашди. Уларда ҳозирда 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ сақланмоқда. Бу ҳақда “The Block” нашри хабар берди.
“Блокчейн маълумотларига кўра, 14 йилдан ортиқ муддат давомида ҳеч қандай операция амалга оширилмаган иккита биткоин ҳамёни – ҳар бири 10 минг BTC сақловчи манзил 3 ва 4 июль кунлари қайта фаоллашди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу “ухлаб ётган” (яъни, ҳеч қандай транзакция қилинмаган) ҳамёнлар 14 йил давомида “қимир этмаган”. Ўша вақтда уларнинг умумий қиймати атиги 7 800 доллар бўлган, бугунги кунда эса уларнинг ҳар бири 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу – 13 982 800 фоиз ўсишни англатади.
Шунингдек, биткоин нархи 3 июль куни 2 фоиздан кўпроққа ошиб, жорий йилнинг 11 июнидан буён илк бор 110 минг доллардан юқори кўрсаткичга етди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль