“Лукойл” расмий баёнот берди. “Қўйлар подаси” деб ҳақорат қилган Шиловга қандай жазо тайинланади?
Жамият
−
14 Ноябрь 2019
19587“ЛУКОЙЛ” Uzbekistan Operating Co. ниҳоят ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича расмий баёнот берди.
Баённомага кўра, “Жарқудуқ” мажмуасида маҳаллий электромантёрлар томонидан техник қоидаларга риоя қилинмагани сабаб, жиддий хатоликка йўл қўйилган. Ушбу хатолик бутун бир жамоани ҳаётига хавф солиши ва қимматли ускунани носоз аҳволга келтириши мумкин бўлган. Мазкур носоз ҳолат бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланган ва ускуна созлангунга қадар иш тўхтатиб турилган. Ушбу ҳодиса оқибатида И.А.Шилов маҳаллий жамоа вакилларига нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган. Сўнг, И.А.Шилов “ЛУКОЙЛ” МЧЖ (Москва) томонидан касбий этика бўйича мажлисга чақирилган. Текширувлар натижасига кўра, воқеа ҳодиса айбдорларига тегишли чоралар кўрилади, дейилади баёнотда.
Шунингдек, баёнотда компаниянинг энг қимматли бойлиги инсонлар эканлиги келтирилган.
Жумладан унда “Интернет тармоғига жойлаштирилган жорий йилнинг 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Жарқудуқ” газ тайёрлаш мажмуасида рўй берган ҳолат акс этган видеоматериал бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилиб, 110 минг вольт юқори кучланишли “Жарқудуқ” подстанциясида электромонтерлар бригадаси томонидан олиб борилаётган ишлар чоғида участка бошлиғи раҳбарлигида бригаданинг ўлими, қимматбаҳо ускуна ва бутун объектнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган техника хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди. Бу бош энергетик И.А.Шилов томонидан аниқланиб, шундан сўнг подстанциядаги ишлар тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилгунга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилган.
Йўриқномага амал қилмаслик оқибатида ўз қўл остидаги ишчиларининг ҳаётига етказилиши мумкин бўлган фожиали оқибатларни англаган ҳолда И.А.Шилов аҳлоқ-одоб меърларидан четга чиқиб, маҳаллий ва хизмат сафаридаги ишчилар шаънига қупол сўзларни айтган. Ҳозирги вақтда компанияда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан И.А.Шилов “ЛУКОЙЛ” ОАЖ (Москва)нинг Ишбилармонлик этикаси бўйича комиссияси йиғилишига чақиртирилган. Текширув натижалари бўйича мазкур ҳолатнинг барча иштирокчиларига нисбатан айбдорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ва корпоратив талабларга мувофиқ маъмурий жарима чоралари қўлланилади. Ишчи-ходимлар ва аҳоли хавфсизлиги, соғлигини таъминлаш бўйича жамият олдидаги масъулият даражасини англаган ҳолда “ЛУКОЙЛ” ўз иш фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги юқори стандартларга амал қилади, белгиланган қоидаларга риоя қилиниши устидан жиддий назорат ўрнатган. Зеро, инсонлар “ЛУКОЙЛ”нинг бебаҳо қадриятиди”.
Эслатб ўтамиз, “ЛУКОЙЛ” мансабдори ишчилардан бири қўлланмага номувофиқ ишлагани учун уни "қўйлар подаси" деб ҳақорат қилган. Ишчиларни сўкиб, ҳақорат қилган мансабдор “ЛУКОЙЛ” Uzbekistan Operating Co. бош энергетиги Иван Александрович Шилов бўлган.
LiveБарчаси