2 кг “гашиш”ни 17 минг долларга пуллаётган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 2 килограммдан ортиқ “гашиш”ни 17 минг АҚШ долларига сотишни кўзлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 1971 йилда туғилган шахс 2 килограммдан ортиқ гашиш моддасини 17 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 210 та қозонга қарийб 191 кг “гашиш”ни яширган шахс ушланган эди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон гашиш тезкор тадбир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг