2 ҳудудда 2500 дан ортиқ “таблетка” савдоси фош этилди
3-саҳифа
−
11:18 619 2 дақиқа
Андижон ва Фарғонада 2591 дона “Регапен” ва “Тропикамид” ҳамда 200 грамм “гашиш”нинг ноқонуний савдоси аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятининг Избоскан туманида ДХХ вилоят бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда Божхона бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган Lacetti русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилган. Автомобиль салонидан 1400 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.
Маълум бўлишича, автомобилни Бекобод шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс бошқарган. Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ДХХ вилоят бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 1976 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг сумкасидан 1092 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 200 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Яна бир ҳолатда “Марғилон–Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган ВАЗ 21017 русумли автомобил Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилган. Текширув давомида Қўқон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс бошқарувидаги автомобил салонидан 99 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан учала шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь