19 йиллик келишув: Тошкент “биқин”идаги икки қишлоқ нега Қозоғистонга ўтгани ойдинлашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудига бириктирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълум бўлишича, Боғис ва Хиёбон қишлоқлари илгари Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланган. Бироқ 2002 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари икки ўртада қозоқ-ўзбек чегараси тўғрисида битим имзолагандан сўнг, юқоридаги икки қишлоқ Қозоғистон таркибига ўтган. 

Икки томон ўзаро келишувга эришган бўлса-да, бу қишлоқлар узоқ вақт де-факто автоном бўлиб қолаверган. Аҳолининг бир қисми Қозоғистон паспортига, қолганлари эса Ўзбекистон паспортига эгалик қилган.

Хабарга кўра, Боғис ва Хиёбон аҳоли яшаш пунктлари Қозоғистон харитасида қайд этилмагани ва Халққа хизмат қилиш маълумотлари базасида йўқ бўлгани сабабли икки қишлоқ аҳолиси ҳужжатларни расмийлаштиришда кўплаб қийинчиликларга дуч келган. Улар бу ҳақида шикоят қилиб, бир неча бор маҳаллий ОАВ ва Қозоғистон Президентига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, 2021 йил апрелда Туркистон вилоятининг маслаҳати ҳукуматга томонларнинг келишуви билан Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган ерларни қўшиб, минтақа чегараларини ўзгартириш таклифини киритган. 

Якунда эса Қозоғистон ҳукуматининг тегишли қарори билан юқоридаги икки қишлоқ Туркистон вилояти ҳудудига бириктирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2322

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг