Фарғонада “ҳожатбарор” 4 минг доллар билан ушланди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019 10172 1 дақиқа
Фарғона вилоятида Корея Республикасига ишлашга жўнатишни ваъда қилиб, бу хизмати учун фуқародан пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Фуқаро А.Ч. Ш.У.га танишлари орқали уни Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига “ўлжа”дан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ч.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль