Яккасаройда ўқишга киритиш учун 5 500 доллар олганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўқишга ва ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Департаментнинг ўтказган тезкор тадбирида фуқаро М.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.Х.ни Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига ўқишга киритиб қўйиши ва олийгоҳни тамомлаганидан сўнг ишга киритиб қўйишини айтиб, 5,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фирибгарлик Бош прокуратура Яккасарой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг