18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.

Унга кўра, Жиноят кодексига ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини айбдор билган ҳолатда уни моддий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарлик белгилайдиган модда қўшилади.

Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахслар уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинади. Шунингдек, икки йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз,аввалроқ хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М.ни номусига теккани, унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2020 йилнинг 21 декабрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик Жасур Умировнинг суди ёпиқ тарзда ўтказилиши айтилди. Суд ҳукми билан Умиров ва бошқалар айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суд ҳукми билан тегишли жазолар тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3817

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг