18 апрелда Тошкентдаги 4 та кўча вақтинча ёпилади
Жамият
−
16 Апрель 2021
6293Жорий йилнинг 18 апрель куни Тошкентдаги 4 та кўча 5 соат давомида ҳаракатланиш учун ёпиқ бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Кўчалар дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши сабаб соат 07:30 дан 12:30 га қадар ёпилади.
Қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:
1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;
2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);
3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шоҳ кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);
4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шоҳ кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали) Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).
“Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.