17 ёшли қиз қўшнисининг машинасини ўғирлади
3-саҳифа
−
07 Февраль 2023
9696Бухоро вилояти Вобкент туманида вояга етмаган қиз ўзганинг автомашинасини олиб қочди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бўлими Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 февралидан 3 февралига ўтар кечаси номаълум шахс, Вобкент тумани “Халач” маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўз яшаш уйи олдида эшиклари очиқ, калити ўт олдиргичда қолдирилган Damas русумли автомашинасини ўғирлаб олиб қочган.
Ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан автомашина халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 автомобиль йўлининг 69 километрида тўхтатилиб ушланган.
Аниқланишича, мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2005 йилда туғилган вояга етмаган қиз содир қилган.
“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси