16 ноябргача Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электрда узилишлар бўлади
Жамият
−
14 Ноябрь 2019 4243 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 ноябрига қадар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Навоий иссиқлик электр станцияси”нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди. Ушбу буғ-газ қурилмасини пудрадчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.
Ушбу буғ-газ қурилмасида Республикада ишлаб чиқарилаётган электр энергияси тахминан 6 фоизини ташкил этади. Шуни инобатга олиб, энерготизим барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш учун баъзи ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель