15 яшар ўсмир кана чақиши оқибатида вафот этди

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида 15 ёшли ўсмир кана чақиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Xabar24.kz” хабар берди.

Вилоятнинг Сауран туманида яшовчи бола шифохонада кўрсатилган тез тиббий чораларга қарамай вафот этган. Маҳалий шифокорлар бемор кана чаққанидан кейин уларга тезда мурожаат қилмаганини иддао қилган. Ушбу ҳолат билан шикоят қилган бошқа беморлар уларнинг назорати остида экани айтилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги инфекция ҳолатлари вилоятнинг 6 тумани ва Туркистон шаҳрида аниқланган.

Туркистон вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтёраз Елемесовнинг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён вилоятдаги тиббиёт ташкилотларига кана чақиши билан 985 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Мутахассисларнинг фикрича, доимий даволанишга қарамай, канани бутунлай йўқ қилиш иложсиз. Кана чаққанда шошилинч равишда травматология марказига бориш ва уни тезда, заҳри тананинг бошқа қисмларига тарқалмасдан олдин олиб ташлаш ва тишланган жойни текшириш ва даволаш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон кана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг