15 яшар қиз ўз дафн маросимида тирилди (видео)
Олам
−
11:12 2639 2 дақиқа
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Гватемаладаги дафн маросимида ҳайратланарли ҳодиса юз берди: 15 ёшли қиз ўз дафн маросимида тўсатдан ҳушига келди. У отасининг машинасида ҳушини йўқотганидан сўнг вафот этган деб ҳисобланган. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Қайд этилишича, қизнинг отаси қизини тиббиёт марказига олиб кетаётганида, у тўсатдан ҳушини йўқотган. Эркак машинани тўхтатиб, қизни ҳушига келтиришга ҳаракат қилган, аммо унинг томири урмаган ва нафас олаётгани сезилмаган. Ҳаёт белгиларини топмагач, у “қизим вафот этди”, деган қарорга келган. Отанинг сўзларига кўра, шифокор ўлимни тасдиқламаган ва расмий ўлим ҳақидаги гувоҳнома берилмаган.
“Мен у энди нафас олмаётганини кўрдим ва билакларида томир уришини сезмадим. Бу мен учун жуда оғир вазият эди. У шифохонага етиб бора олмади”, дейди қизнинг отаси.
Ўша куни оила дафн маросимига тайёргарлик кўришни бошлаган. Улар тобут сотиб олиб, қизни унга ётқизган. Видолашув маросимида мотам тутаётганлар атрофга йиғилганда, қизнинг онаси қизининг қимирлаётганини пайқаб қолган.
“Мен у тирик, у ўлмаган дейишда давом этдим. Тобут тепасида йиғлаётганимда, мотам деразасини очдик ва у қимирлаётган эди, у уйғониб, тўсатдан ўтириб олди”, дейди онаси.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда пушти рангли футболка кийган қизнинг тобутда ўтириб олгани, қариндошлари эса “Аллилуйя!” деб ҳайқираётганини кўриш мумкин. Маросимга йиғилган меҳмонлар қўрқиб кетганига қарамай, унга тобутдан чиқишга ёрдам берган.
Кейинчалик қизнинг айтишича, ҳушини йўқотишдан олдин кўкрагида қаттиқ оғриқ ҳис қилган. Ҳозирда у уйда соғлиғини тикламоқда. Уни шифохонага тиббий кўрикка юбориш режалаштирилган. Маълум бўлишича, бола саккиз соатга яқин ҳушсиз бўлган. У клиник ўлимни бошдан кечирган бўлиши истисно қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда саратон ва бош мия тромбозидан вафот этган 70 ёшли аёл ўлимидан бир куни кейин совуткичли тобутда ётган ҳолда ҳушига келгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь