15 июндан кафе ва ресторанлар фаолиятига рухсат берилади
Жамият
−
04 Июнь 2020
13779Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг галдаги қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилади.
Шу билан бир қаторда, умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:
• банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
• фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;
• столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
• бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
• ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
• ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.
LiveБарчаси