15 августдан қайси йўналишларда авиа ва темир йўл қатновлари тикланиши маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги дастлабки босқичда қайси йўналишларда авиа ва темир йўл қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан 15 августдан темир йўллар ҳаракати қуйидаги йўналишларда қайта тикланади:

•  Юқори тезликда ҳаракатланувчи Aфросиёб поездлари Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Тошкент йўналишида 2 та;

•  Тошкент – Самарқанд – Қарши – Тошкент йўналишида 1 та шунингдек, Тошкент – Aндижон – Тошкент йўналишида 2 та йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

Мамлакатда эртадан маҳаллий йўналишларда авиа қатновларни тиклаш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Хусусан, Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан 15 август санасидан эътиборан Тошкент – Нукус – Тошкент, Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишида ҳафтасига уч маротабадан, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида эса ҳафтасига икки маротабадан парвозларни амалга ошириш бошланади.

Қайд этиш керакки, йўловчилардан поездлар ва самолётлар бортига чиқишда, вокзал ва аеропортлар ҳудудида ҳамда йўл давомида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши каби карантин чекловлари 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинади. Тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқишига йўл қўйилмайди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг