15 августдан иссиқ сув ва иситиш тизими нархи ошади
Жамият
−
01 Август 2019
29093Жорий йилнинг 15 августидан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари оширилади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” корхонаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади (ҳозир - 1 610,99 сўм).
Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади (ҳозир - 18 609,24 сўм), ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўмга (ҳозир - 4 765,20 сўм) тенг бўлади.
Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни (ҳозирда - 13 843,47 сўм) ташкил этади.
“Тошиссиқликмаркази” ДУКдан маълум қилишларича, 15 августдан бошлаб етказиб берилаётган иссиқ энергиясининг улгуржи нархи ҚҚСни ҳисобга олмаганда, бир Гкал учун 106 500 сўм, ҚҚС билан қўшилган ҳолда 127 800 сўмни ташкил этади.
Аввалроқ, 15 августдан бошлаб ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси