14 ёшли бола содир этган ЙТҲда тенгдоши ҳалок бўлди. Ота ўғлига қонуний жазо сўрамоқда
3-саҳифа
−
17 Декабрь 2020
10367Самарқанд вилоятида ота-онасидан берухсат уйдаги Tracker’ни ҳайдаб чиққан 14 ёшли бола йўл-транспорт ҳодисасини содир қилди. Оқибатда унга тенгдош бўлган бола вафот этган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 15 декабрь куни тунги соат 23:30 ларда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М37 автомобиль йўлининг 10-километрида содир бўлган.
Йўлнинг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Даҳбет” маҳалласидан ўтувчи қисмида Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомобиль ҳайдовчисининг тажрибасизлиги оқибатида йўл ўртасига ўрнатилган бетон тўсиққа урилган. Оқибатда унга тенгдош бўлган бир нафар бола вафот этган.
“Кечаси соат тахминан, 19:00 лар эди. Ойим намоз ўқиётган вақтда машинани олиб чиқдим. Уйдагиларнинг хабари йўқ эди. Кейин ўртоқларимга “мен йўлга чиқдим” деб телефон қилдим. Кейин улар чиқишди. Бир ўртоғим ўзининг таниши билан чиққан экан, уни ҳам ўзимиз билан олдик. Қайтишда йўлимдан Spark чиқиб қолди, сигнал чалсам ҳам тўхтамади. Кейин у машинани уриб олмаслик учун айланиб ўтмоқчи эдим. Қолгани ёдимда йўқ. Эсимда қолгани ўртоғимнинг танишини шифохонага олиб борганимизда унинг вафот этгани ҳақида айтишди, - дейди рульда бўлган 14 ёшли бола.
Шунингек, ушбу воқега яна бир сабаб сифатида ушбу халқаро йўлда реконструкция ишлари кетаётгани, йўл сифатининг яхши эмаслиги, ҳаттоки ёритиш чироқларининг ҳам ўрнатилмагани келтирилмоқда.
Оқдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимининг айтишича, реконструкция ишлари 2021 йилда тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилган. Йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳозирда тўхтатиб қўйилган.
14 ёшли “ҳайдовчи”нинг отаси ўғлини оқламаслигини айтиб, қонунда қандай чора бўлса, кўрилишини, бунга ота сифатида рози эканини таъкидлади.
“Ҳақиқатан менга телефон қилиб, автомобилни ҳайдайверайми, деб сўради. Мен машинага яқинлашма, дедим. Онаси намоз ўқиётганидан фойдаланиб, автомобилни ҳайдаб чиқибди. Ота сифатида мен розиман, қонунда нима чора кўрсатилган бўлса, жавобини берсин. Қуллоқ солмайдиган болани мен оқламоқчи эмасман. 14 ёшли бола, уни нафақат автомобиль ҳайдаш балки, рульга ўтиришга ҳам ҳаққи йўқ”, дейди ота.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь